Гўштли пирог

Зарур маҳсулотлар: 400 гр. қийма, 4 дона картошка, 2 дона пиёз, 500 гр. хамир, туз, мурч ва зираворлар.

Тайёрланиши: Пирог қиймасини тайёрлаш учун картошкаларни пўстидан артиб, қирғичдан ўтказилади. Идишга қийма, картошка, майда қилиб тўғралган пиёз, туз ва зираворлар солиб аралаштирилади.

Сўнг хамир “хоним”га ёйилгандек юпқа қилиб ёйилади ва устига ўсимлик ёғи суртилади. Кейин қиймани хамир устига бир текисда солиб, рулет шаклида ўралади. Махсус идишга рулетни солиб, қизиган газ печида 180 даража иссиқликда пиширилади.

Гўштли пирогни дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безатишингиз мумкин.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Қуймоқли торт

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: