“ФЛОРИН” САЛАТИ

Уни болажонлар билан бирга катталар ҳам севиб истеъмол қилишади.

Керакли маҳсулотлар:

киви — 2 дона,

олма — 4 дона,

янги пишган ёки музлатилган олча – 20 дона,

ўрмон ёнғоғи, ёки бошқа ёнғоқ – 1,5 ош қошиқ,

майиз – 2 ош қошиқ,

апельсин ликёри – 2 ош қошиқ,

ялпиз барги — 5-6 дона,

апельсин — 2 дона.

Кремига:

тухум (фақат сариғи) – 2 дона,

ваниль – 0,25 донача,

шакар – 3 ош қошиқ,

сут – 1 пиёла.

Тайёрланиши:

Олмаларни ювиб, юқори қисмини қопқоқ шаклида кесиб оласиз. Унинг ички мева қисмини эҳтиётлик билан ковлаб оласиз. Қопқоқни четга олиб қўйилади. Уруғидан тозаланган мева қисмини майда тўртбурчак шаклида тўғрайсиз.

Майиз ювиб олгач. Киви мевасини ҳам пўстидан тозалаб тўртбурчак шаклида тўғрайсиз. Ёнғоқ майдаланади. Ялпиз баргларини ювиб, майда тўғраш лозим.

Апельсин мевалари шарбатини сиқиб олиб унга ликёр, тўғралган бодринг, майиз, киви, ёнғоқ, олча ҳамда тўғралган ялпиз барглари қўшилади. Тухум сариғини айрим идишда яхшилаб чайиб олгач ва оз-оздан сут аралашмасини қўшасиз. Бу аралашма паст оловда қуюлтирилади, фақат қайнатиб юбормаслик керак. Кейин совутишга қўясиз.

Тайёрланган олмаларга мевалар аралашмасини жойлаб устига крем қўясиз ва олма қопқоғи билан ёпасиз. Бу салатни сюрприз сифатида байрам дастурхонингизга тортиқ қилишингиз мумкин.

Яна ўқинг:  Шифобахш шарбат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: