“Чиғаноқ” ширинлиги

Зарур масаллиқлар: 4 стакан ун, 1 стакан суюқ қаймоқ, 0,5 стакан шакар кукуни, 250 гр маргарин, 5 дона тухум, 1 чой қошиқдан лимон шарбати ва қабартиргич.

Тайёрланиши: унга қабартиргични солиб аралаштирилади. Сўнг унга хона ҳароратидаги маргаринни солиб, аралаштиришда давом этилади. Тухум сариғи ва суюқ қаймоқни солиб ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни кичик зувалаларга бўлиб, музлаткичга 30 дақиқага қўйилади. Хамир тайёр бўлгунига қадар тухумнинг оқи миксер ёрдамида кўпиртирилади. Аста-секинлик билан шакар солиб аралаштириш давом эттирилади. Охирида бир чой қошиқ лимон шарбати қўшиб юборилади. Хамирни музлаткичдан олиб, ҳар бир зувала 1-2 мм. қалинликда ёйиб чиқилади. Сўнг ичига 1 қошиқ бизе солиб, олдин иккига кейин тўртга буклаб, махсус қоғоз солинган листга терилади. Пишириқ қиздирилган газ печида 20-25 дақиқа давомида пишириб олинади. Ширинлик тайёр бўлгач, устига шакар кукуни сепиб дастурхонга тортилади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Кичкинтойлар учун гиламчалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: