“БОУНТИ” ТОРТИ

Зарур масаллиқлар: 400 гр. ун, 350 гр. шакар, 6 дона тухум, 5 ош қошиқ сув, 350 гр. қуюлтирилган сут, 5 ош қошиқ какао кукуни, 3 чой қошиқ қавартма, 700 мл. қаймоқ, 200 гр. шоколад, 1 гр. маргарин ва какос қириндиси.

Тайёрланиши: 2 дона тухумни 150 гр. шакар билан яхшилаб аталанади. Ун какао ва қавартмани аралаштириб тухумли масаллиқга қўшилади. Кейин сув солиб юмшоқ хамир қорилади. Тайёр хамирни иккита зувалага бўлиб, кетма-кетликда 8-10 дақиқа давомида пишириб олинади. Начинкаси: тухум оқини кўпиртирамиз ва 200 гр. шакарни оз-оздан қўшиб меренга тайёрлаб оламиз. Какос қириндиси ун ва қабартма аралаштирамиз. Эҳтиёткорлик билан какосли аралашмани меренга қўшамиз. Энди крем тайёрланади. Бунинг учун қаймоқни миксер ёрдамида кўпиртириб оламиз ва оз-оздан қуйилтирилган сутни қўшиб кўпиртиришда давом этамиз.

Тайёр бўлган кремни музлатгичга қўямиз. Энди навбат глазурни тайёрлашга келди. Товага шоколадни майдалаб солиб эритиб оламиз. Эриган шоколад устига сарёғни соламиз ва глазуримиз тайёр. Олдиндан пишириб олинган корж устига какосли аралашма суртилиб, унинг устидан иккинчи корж ётқизилиб, музлатгичдаги кремдан суртилади. Торт усти глазур билан безатилади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Фарзандингиз мактаб остонасида

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: