БОЛАНГИЗНИНГ КЎРИШ ХОТИРАСИ ЯХШИМИ?

5-6 ёшли болаларда қуйидаги методикалар ёрдамида тажриба ўтказамиз. Ушбу методика боланинг кўриш хотирасини қай даражада эканлигига қаратилган.

Юқорида кўрсатилган шаклларни болага кўрсатиб, уларни эслаб қолишини сўраймиз. Кейин шакллар чизилган қоғозни олиб қўйиб, энди эсингда қолганини чиз дея болага 10-15 дақиқа вақт берилади.

Яна бир услуб мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва психологлари томонидан ўтказилиб, болаларнинг идрок ва тафаккурининг ривожланганлик даражасини аниқлаш учун мўлжалланган.

Фойдаланиладиган деталлар. 3 та қутича, биринчи қутичанинг ён томонида тўртбурчак, иккинчи қутичанинг ён томонида доира, учинчи қутичанинг ён томонида учбурчак шакллари акс эттирилган бўлиб, 8 та тўртбурчак, 8 та доира, 8 та учбурчак шаклидаги 24 та буюмлардан иборат. Ҳар бир шакллар катта ва кичик ҳажмдаги предметларга бўлинади (4 та кичик ва 4 та катта).

Тўртбурчак шаклдаги предметларга-кубик, гугурт қутиси, совун, китоб ва бошқалар киради.

Доирага эса танга, тугмача, шар, копток учбурчак шаклдаги буюмларга конус, калит, арча, ракетани мисол қилиш мумкин.

Боланинг олдига қутичалар қўйилиб ҳар бир предмет биттадан кўрсатилади ва қандай шаклга ўхшашлиги сўралади. У жавоб бергандан сўнг ушбу предметни боладан мос келадиган қутичага солиши сўралади. Сўнгра кейинги предмет унга кўрсатилади ва яна саволлар қайтарилади. Шу тариқа ҳамма 24 та буюм болага бирин-кетин кўрсатилади ва шаклларга мос равишда қутичаларга жойлаштирилади.

Натижаларни баҳолаш: ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади. Юқори балл 24 балл.

Эслатма: методика ҳар бир бола билан алоҳида ўтказилиб, 15-20 дақиқадан ошмаслиги керак.

Тажриба натижалари шуни кўрсатмоқдаки, болаларнинг хотираси 40 нафардан 18 нафари юқори даражада, 15 нафари ўрта даражада, 7 нафари паст даражада эканлиги кузатилди.

Уларнинг идрок ва тафаккурини аниқлашга қаратилган методика натижаси 40 нафар боладан 23 таси юқори кўрсатгични, 13 таси ўрта кўрсатгични, 5 таси паст кўрсатгични эгаллади.

Юқорида айтиб ўтилган натижалар қувонарли ҳолдир. Демак, фарзандларимизга яратилаётган барча қулай шарт-шароитлар уларнинг соғлом ва интеллектуал жиҳатдан баркамол вояга етишлари учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Матлуба ТАГАЕВА,

пойтахтимиздаги 125-мактаб психологи

Яна ўқинг:  МЕН КЎЗЛАГАН МАРРАЛАР ҲАЛИ ОЛДИНДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: