“Баунти” рулети

Зарур масаллиқлар: 200 гр печенья, 100 мл сув, 70 гр шакар, 2 ош қошиқ какао, 80 гр кокос қириндиси, 80 гр сарёғ, шакар кукуни.

Тайёрланиши:

  1. Майдалаб эзилган печенье, какао билан аралаштирилади.
  2. Иссиқ сувда шакар эритиб олинади ва эритилган шарбат совутилади.
  3. Печенье ичига совуган шарбатни солиб аралаштирилади.
  4. Кокос қириндиси ёғ ва шакар упаси билан яхшилаб аралаштирилади.
  5. Плёнка устига жуда юпқа бўлмаган печенье ва какао аралашмаси, унинг устидан кокосли аралашма ёйиб чиқилади ва рулет кўринишида ўралади. Музлатгичга 30-40 дақиқа қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!

ХуршидаБону

Яна ўқинг:  Қиймали қуймоқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: