Антиқа пирог

Зарур маҳсулотлар: 400 гр. карам, 400 гр. тварог, 4 дона тухум, кўк пиёз, туз ва мурч керак бўлади.

Тайёрланиши: карамни майда сомонча шаклда тўғраб, ўсимлик ёғида туз солиб қовуриб олинади. Қовурилган карам устига сувда пишириб олинган тухумни тўртбурчак шаклда тўғраб қўшилади.

Алоҳида идишга 3 та тухумни, туз ва тварог солиб миксер ёрдамида аралаштирилади. Махсус пирог қолипини ёғлаб тварогли массанинг ярими солиниб устидан карамли масса солинади. Энг устига яна тварогли масса солиб бир текисда қилиб чиқилади. Газ печига 180 даража 45 дақиқага қўйилади. Вақт ўтгач пирогни олиб кўкатлар билан безатиб дастурхонга тортиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Уқалаш муолажаси билан юзларга оро берамиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: