“Анор” салати

Зарур маҳсулотлар: 1 дона анор, 3 дона картошка, 2 дона сабзи, 1 дона лавлаги, 250 гр. товуқ гўшти, 300 гр. қўзиқорин, таъбга кўра туз ва майонез.

Тайёрланиши: картошка, лавлаги, товуқ гўшти ва қизил сабзи сувда пиширилгач, пўстидан тозаланади. Сўнг майда қилиб тўғралган қўзиқорин товада қовурилади.

Ликопчани салат барглари билан безатиб, маҳсулотлар қуйидаги кетма-кетликда қўйиб чиқилади: қирғичдан чиқарилган картошка, сабзи, майда қилиб тўғралган гўшт, қўзиқорин, лавлаги ва майонез. Сўнг анор доначалари билан безатилади.

Шуни ёдда тутингки, салатни ликопчага солишдан аввал идиш ўртасига стакан қўйиш лозим. Ана шунда салат янада чиройли кўринишга эга бўлади.

Ёқимли иштаҳа!

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Сайёр қабул ташкил этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: