30 ДАҚИҚАЛИК ТАОМ

Бу таом жуда осон ва тез тайёр бўлади. Ўзингиз тайёрлаб кўринг ва мазасига баҳо беринг.

Зарур масаллиқлар: спагетти (вермишель), 100 гр. товуқ гўшти (лаҳм қисми), 1 дона пиёз, 1 та булғор қалампири, 2 дона саримсоқпиёз, туз, мурч, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 ош қошиқ соус.

Тайёрланиши: Вермишель учга бўлиниб, қайнаб турган тузли сувда пишириб олинади. Пиёз тўртбурчак, товуқ гўшти ва булғор қалампири сомонча шаклда, саримсоқпиёз эса майда қилиб тўғралади. Товага ёғ солиниб, пиёз озгина баланд оловда қовурилади. Сўнгра товуқ гўшти ва булғор қалампирини қўшиб ўртача оловда қовуришда давом этамиз. Масаллиқлар бир хилда қовурилгач, озгина сув қуйилиб 15 дақиқага димлаб қўйилади. Тайёр вермишель сувдан олиниб, қовурилган масаллиқлар билан аралштирилади ва бир ош қошиқ соус қўшилиб яна беш дақиқага димланади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Qadim qadriyatlar ildizi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: