ЁЗ ВА МИЖОЗ

жазираманинг инсон организмига таъсири хусусида

Жазирама ёзда кимдир ўзини беҳол сезса, яна кимдир қаҳратон қишни кўтаролмайди. Фаслларнинг ўзгариши одам мижозига таъсир қилади. Инсон мижози тўрт хил бўлади ва шунга яраша феъл-атвори ҳам турлича. Тўрт фасли тугал Ўзбекистонда турли мижозли инсонлар фаслга ва ўзларининг организми қайси озиқ-овқат маҳсулотларини талаб қилишига қараб овқатланишлари керак. Шундагина организмдаги тўрт хил суюқлик (сафро, савдо, балғам ва қон) мувозанати бир хил бўлса мижоз мўътадил бўлиб киши соғлом бўлади.

Иссиқни кўтаролмаслик организмда у ёки бу касаллик белгиси бўлиши мумкинлигидан далолатдир. Шу сабабли кўпгина инсонлар иссиқ иқлимли юртларга дам олгани борганда ёки у ерлардан қайтганидан сўнг ўз касалликлари ҳақида биринчи бор биладилар. Чунки, инсон организми ўзи ўрганмаган шароитга тез мослашолмайди. Совуқ иқлимдан келган одамлар иссиқ иқлимга ёки аксинча ҳолатларда организмнинг шароитига мослашиш жараёни аста-секин кузатилади. Иссиқ ёз кунларида юракка ортиқча юклама тушади. Сабаби ёзда юқори ҳарорат сабабли қон томирлар кенгаяди. Қон босими тушади. Ҳар бир инсоннинг муштумидай келадиган юраги эса қон оқимини меъёрда ушлаб туриш учун бироз “тер тўкишига тўғри келади”. Терлаш туфайли танадан калий ва магний элементлари чиқиб кетади. Ёзда юрагида нуқсони бор беморлар тоғ олди ҳудудларида жойлашган сиҳатгоҳларда дам олиб даволанишлари мақсадга мувофиқ. Шунингдек, тамаки маҳсулотлари ҳам қон томирларини торайтириб қонни қуюлтиришини айтиб ўтишни жоиз деб билдик. Зеро, қон қуйилса ҳам юрак зўриқиб ишлайди.

Яна иссиқ кунларда қандли диабети мавжуд хаста кишиларда тананинг сувсизланиши терлаш ва кўп пешоб ажратиш ҳисобига янада кучаяди. Натижада қонда қанд миқдори ошиши ҳам одамни лоҳас қилади. Баъзи ҳомиладор аёлларда ёзда чанқаш сабабли кўп суюқлик ичиш натижасида шишлар янада кўпаяди. Кўп терлаш натижасида замбуруғ споралари ривожланиши учун қулай муҳит яралади. Организмга ортиқча суюқлик тушиши натижсида оғироёқ аёл чарчайди.

Бироқ, айрим касалликлар борки қуёшнинг ультрабинафша нурлари сабабли тузала бошлайди. Яъни, экзема (темиратки), псориаз ва дерматит (тери яллиғланиши), ҳуснбузарлар, рахит каби касалликларга тонгги уфқдан бош кўтарган қуёшнинг ультрабинафша нурлари кундузги соат 11:00 гача ва кечки соат 17:00 дан ва қуёш ботгунча даврда ижобий таъсир этади.

Яна ўқинг:  САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР

Фарзанд кўришни режалаштираётган аёлларга ҳам ёз фасли айни қулай давр. Чунки, иссиқ кунларда аёллар жинсий гормони-эстерогеннинг етилишига ҳам ультрабинафша нурлар самарали таъсир этади. Аммо, ҳар нарсада меъёр яхши деганларидек юқорида тилга олинган вақтдан ташқари қуёшнинг оловли тиғида юриш фақат офтоб уришига сабаб бўлиши мумкин. Тик тушган қуёш нурлари иссиқ кунларда юз терисини қуритиб, унда ажинларни кўпайтириб юборади. Терининг мугуз пардаси қуёш таъсирида қалинлашади. Шунингдек, терининг намлиги кетиб, таранглиги сусаяди. Капилляр (қилтомирлар) кенгаяди. Ультрабинафша нурларининг ортиқчаси танада пигмент (доғ)ларни пайдо қилади.

Беҳудага (Испания, Италия, Греция давлатларида) юмшоқ иқлимли мамлакатларда фойдали мева-сабзавотлар мўл бўлишига қарамай хотин-қизлар ёшларига нисбатан каттароқ кўринишади. Салқин иқлимли мамлакатлар (Россия, Скандинавия)да эса аксинча. Инсон табиатан қуёш нурининг салбий таъсиридан ҳимояловчи табиий ҳимояга эга. Аммо, унинг ҳам чегараси мавжуд. Мисол учун, Африка қитъасида яшовчи аҳолининг сочлари қаттиқ ва жингалак, калта, териси эса қоп-қора. Лаблари қалин. Уларнинг иммунитети оқ танлиларга нисбатан кучли бўлади. Сабаби асрлар давомида турли босқинларда бу тоифа одамлар турли мамлакатларга қул қилиб сотилган. Улар оғир шароитда яшаб ва ишлаб, тирик қолганлар. Яшаш учун курашда ғолиб бўлганлар авлодлари аждодларининг кучли генини мерос қилиб олишган. Табиатда табиий танланиш сабабли турлар сақланиб қолган бўлса, қулларнинг авлодлари озодликни орзу қилиб ва бу йўлда курашиб омон қолишган.

Ёзнинг инжиқликлари ва “турфа нозлари” дан бири оқ танли кишиларнинг терисини қип-қизартириб юборишидир. Офтоб урмаслиги учун табиий толали матодан тайёрланган соябон тутиб ҳамда сомон шляпа кийиб юриш мақсадга мувофиқ. Айниқса, танасида холлари кўп одамлар қуёш тиғидан ўзларини эҳтиёт қилишлари зарур. Чунки, холлар-бу хавфсиз ўсмалардир. Мабодо холнинг шакли ўзгариб (шишиб ёки тилиниб, қонаса ёки ҳажми катталашса) қолганини сезсангиз онколог-мутахассисга мурожаат этинг. Альбинос (тери ва соч-соқоллари оппоқ инсонлар (ирсий касалликка чалинган бўлишади ва кўзлари заиф кўради) лар ҳам табиий толали енги узун кўйлак, қуёшдан ҳимояловчи қора кўзойнак тақиб, бошларига табиий толали бош кийим кийиб ёки оқ рангли табиий толали соябондан тутиб юришлари керак.

Олов бўлиб ёнаётган қуёшнинг тиғидан гўдакларни эҳтиёт қилиб, холи кўп болаларни офтоб нурларидан асраш керак. Сабаби қуёшнинг зарарли нурлари таъсирида тери раки-меланома ривожланади. Яна хавфсиз ўсмалар-холлар хавфли ўсмаларга айланади. Айниқса, болаликдан қуёш тиғида химояланмай юрган болалр улғайгач бу хатарли касалликка кўп дучор бўлишади. Япасқи ва доғли (турли рангли-қизғиш, тўқ қизил, жигарранг) холи мавжуд болалар ва катталар айниқса, офтоб нуридан сақланишлари керак. Чунки, бундай холлар эҳтиёт қилинмаса хавфли ўсмаларга тез айланиши мумкин.

Яна ўқинг:  Тамакига “тутқунлик” ёки соғлиқ...

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: