Ёруғлик кучи безгак эпидемиясини тўхтатади

Агар чивинлар ҳар тунда ёруғлик таъсирига дуч келишса чақишдан тўхтайди, деб ёзади The Daily Mail журнали. Бу усулни безгакка сабаб бўлувчи Anopheles gambiae mosquito чивинларида синаб кўрилди. Ҳозир олимлар ёруғлик тўлқинининг ухлашга халақит бермайдиган энг оптимал узунлиги қанчалигини топишга ҳаракат қиляпти.

Одатда безгак чивин чаққан пайтда юқади. Чивинлар, айниқса қоронғу пайтда жуда фаол бўлади, яъни улар асосан тунда чақишни бошлайди. Бугунги кунда безгак чивинлардан ҳашаротларга қарши моддалар ва пашшахоналар ёрдамида сақланиш тавсия этилади. Лекин чивинлар тез мослашувчанлиги билан ҳам ажралиб туради – уларга дорилар ортиқ таъсир қилмаяпти.

Тажрибалар пайтида олимлар чивинларнинг икки гуруҳини кузатувдан ўтказди. Биринчи гуруҳдаги чивинлар 10 дақиқа давомида қоронғуликда, иккинчи гуруҳ эса ёруғликда ушлаб турилди. Шундан сўнг чивинларнинг чақишга мойиллик даражаси тун давомида ҳар икки соатда ўлчаб турилди. 10 дақиқа ёруғлик таъсирида сақланган чивинлар камроқ чақиши маълум бўлди. Ҳар икки соатда бир ишлаб чиқариладиган ёруғлик таъсири 12 соат давомида чивинлардан сақланиш имконини беради. Нурланганидан сўнг чивинлар ўртача 4 соатгача чақишдан тўхтайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Чақалоқлар нега қайт қилади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: