Йил боламнинг кулгуси билан мунаввар бўлди

Дунёда ҳар бир она учун энг катта бахт фарзандининг соғ-саломат бўлиши, десам адашмайман. Айниқса, дилбандининг бахтиёр чеҳраси у учун чинакам бахтни туҳфа этади.

Афсуски, сўнгги уч йил мен учун оғир келди. Ҳаётим рангини, мазмунини йўқотгандек, гўё… Сабаби уч ёшли қизалоғим Мубинахоннинг жажжи юрагида оғир хасталик аниқланди. Жисмидаги дард болагинамнинг табиатига кўчганди. Унинг ранги синиққан, ўзи беҳол эди. У болаликнинг шўх-шодон дунёсидан йироқда қолиши мени янада ташвишга соларди. Шифокорларга мурожаат қилганимизда қизим жарроҳлик йўли билан даволаниши мумкинлигини, бунинг учун катта маблағ ва зарурий тиббий асбоб-ускуналар кераклигини таъкидлашди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг эзгу ишлари кўнглимизга яна умид чироғини ёқди. Қизим фонднинг ташаббуси билан жарроҳлик амалиёти учун муҳим бўлган хориждан келтирилган оксигенератор ускунаси ёрдамида Тошкент педиатрия тиббиёт институтида операция қилинди. Шукурки, тиббий амалиёт тажрибали шифокорлар кўмаги билан муваффақиятли амалга оширилди. Ҳозирда қизим Мубинанинг аҳволи мақтагулик – олдингига қараганда ўзини анча яхши ҳис этмоқда. Тенгдошлари билан завқ билан ўйнаётганини кўриб, кўнглим ҳаловат топди.

Бу йил мен учун яхши хотиралар билан ёдда қолди. Бунинг учун мен каби шикаста қалб оналарга умид берган, қувонч улашган “Соғлом авлод учун” хайрия фонди ва унинг жонкуяр ходимларига чуқур миннатдорлик билдираман. Янги йил барчамизнинг хонадонимизга бахт ва қувонч олиб келсин!

 

Дилноза САДИРОВА,

Тошкент шаҳри

Яна ўқинг:  Саводхонлик айёми

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: