Яхна маҳсулотлар истеъмол қилинганда нега бош оғриқ пайдо бўлади?

Музқаймоқ еганимизда ёки совуқ сув ичганимиздан сўнг кўпинча бош оғриқ пайдо бўлади. Профессор Стефани Вертрис бунинг сабабини аниқлади. Унинг айтишича, совуқлик танглайнинг орқа қисмидаги нерв тугунлари билан алоқага киришгач, ёқимсиз ҳолатлар юзага келади.

Танглай нервлари совуққа таъсирчан бўлади ва бундай жараёнда миянинг фаоллаштирувчи қисмига ахборот жўнатади. Оқибатда, бош оғриқ келиб чиқади.

Агар бош оғриқ совуқ туфайли пайдо бўлса, тилни танглайга маҳкам ёпиштириб туриш керак. Натижада, нерв тугунлари исийди ва бош оғриғи тезда ўтиб кетади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ана, “олабўжи” келяпти ёхуд болалар нега қўрқади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: