ХАЛҚ ТАБОБАТИ УСУЛИДА ДАВОЛАШ

Топинамбур – ернокнинг танани умумий қувватини оширувчи хусусиятидан фойдаланилган ҳолда мунтазам истеъмол қилиб турилса, аъзоларга туз йиғилиши, 2-тур қандли диабет, меъда-ичак хасталиклари, камқонлик, атеросклероз, буйрак ва сийдик йўлларида тош ҳосил бўлишида, асаб касалликларининг олдини олишда жуда қўл келади.

Ернок баргини, картошкасини янги ҳолда ёки қуритилган ҳолда ишлатиш мумкин. Янги териб олинган картошкасидан 50 г. тозалаб, унга ҳеч нарса қўшмасдан овқатдан 30 дақиқа олдин, кунига 3 маҳал истеъмол қилинса, қондаги қанд миқдори камаяди. Баргидан салат тайёрланса фақат қандли диабетнигина эмас, балки гипертония, меъда ости безининг бошқа хасталикларини даволашда ҳам аҳамияти жуда каттадир.

Ернокнинг қуритилган картошкасидан 1-2 литр сувга 3 ош қошиқ, агар янги териб олинган, сархилидан ишлатмоқчи бўлсангиз, 3 донасини олиб, қуритилганини 1 соат давомида милдиратиб, янгисини эса 10-15 дақиқа давомида мева шарбати каби қайнатасиз. Илиқ ҳолда ёки совутилганини кунига 1 л.дан ҳафтада 2-3 маротаба истеъмол қилиш тавсия этилади. Бундай қайнатма қондаги қанд миқдорини камайтирибгина қолмай, балки қон босимини ҳам туширади. Меъда ости безининг иш фаолиятини яхшилайди, қондаги гемоглобин миқдорини оширади.

Ковул

Тайёрлаш усули. Қуритиб майдаланган ўсимлик илдизидан 2 ош қошиғини 200 мл қайноқ сувда 2 соат мобайнида дамланади. Докадан сузиб, 70 мл. дан кунига 3 маҳал овқатдан 20-30 дақиқа олдин ичилади.

Лимон

Замонавий табобатда энг аввало дармондори сифатида ишлатилади. Чунки таркибида С ва Р витаминлар борлиги уни гипо ва авитаминозлари бор беморларга тавсия этилади. Лимон препаратларини кўпгина меъда-ичак хасталикларида, буйракда тош ҳосил бўлишида, подагра, бод, қандли диабет, минераллар алмашинуви бузилиши натижасида ҳосил бўлган хасталикларда ишлатилади.

Лавлаги

Замонавий табобатда лавлаги меъда-ичак хасталикларида, жигар, ўт йўллари касалликларини даволашда ишлатилади. Ундан ажратиб олинган препаратлар ўсишни тўхтатиш хусусиятига ҳам эгадир. Лавлаги қандли диабетда, қабзият, камқонлик, атеросклероз, тиреотоксикозда ҳам анча яхши ёрдам беради.

Бундан ташқари, лавлаги кўпгина хасталикларни даволашда парҳез таомларнинг асосини ташкил қилади.

Яна ўқинг:  Мутахассислар фикри: машина ҳайдаётганда мусиқа тингламаслик керак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: