“Вос-вос” фикрларнинг сабаби

0
116
марта кўрилган.

Конкордия университети ходимлари қўрқув ҳисси одамлардаги маълум бир ҳаракатларни бир неча бор қайта текшириб кўришга, шу билан бирга бу ҳолат кўплаб хавотирга, ваҳимага тушиш каби руҳий ҳолатларга ҳам сабаб бўлишини аниқладилар.

Тадқиқотда 133 нафар обсессив-компульсив руҳий ҳолатга учрамаган талаба иштирок этган. Кўнгиллилар ёлғон электроэнцефалограммалар натижалари билан таъминланиб, уларнинг бир гуруҳига паришонхотирликдан хавфсираб юриши, иккинчи гуруҳига эса бундай ҳолат уларга хос эмаслиги айтилган. Кейин талабаларга компьютерда расмни бошқариш, берилаётган ҳар бир буйруқни тасдиқлаш билан боғлиқ бир нечта топшириқни бажариш таклиф этилган.

Тадқиқотчиларнинг кузатишича, топшириқни бажариш натижаларида фарқ бўлмаса-да, паришонхотирликдан хавфсираш даражаси юқори дейилган иштирокчилар ҳаракатларини қайта текшириб кўришган.

Яна ўқинг:  Мусиқий “терапия” қон босимингизни туширади

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.