Вирусли ва бактерияли инфекцияларни қандай даволаш мумкин?

Олимлар вирусли ва бактерияли инфекцияларни даволаш учун мавжуд препаратларни алоҳида ёки бошқа дорилар билан бирга қўллаш кераклигини таъкидлайди. Бу муолажанинг янги усулларини ишлаб чиқишдан кўра анча самарали, деб хабар беради Deccan Chronicle нашри.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, янги вакцина ва дориларни яратиш учун одатда кўп вақт ҳамда воситалар талаб қилинади. Бундан ташқари, касаллик чақирувчи микроорганизмлар аста-секин дориларга чидамли бўлиб боради. Шунинг учун ишлаб чиқилган баъзи воситалар фойда бермайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу микроорганизмларга қарши мавжуд препаратлардан фойдаланиш яхшироқ, деган фикр билдирилмоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Уйқу билан боғлиқ муаммолар буйрак касалликлари хавфини кучайтиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: