ТИШЛАР ҲАҚИДА БАҲСЛИ ФИКРЛАР

Тишларимиз билан боғлиқ муаммоларни камайтириш учун биз уларнинг гигиенасига алоҳида аҳамият беришимиз ва бир қанча тавсияларни бажаришимиз керак бўлади. Афсуски бундай тавсияларнинг барчаси ҳам тиш­ларнинг мустаҳкамлигини таъминлаб бермайди. Аксинча, биз олдини олмоқчи бўлган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Биз сизларга тўртта омма­боп тишлар ҳақидаги баҳсли фикрларни ҳавола этмоқчимиз:

Асал аралаштирилган сутни ётишдан аввал ичиш фойдали

Бу фикрни бутунлай тўғри деб ҳам бўлмайди. Чунки, бундай коктейл асаб тизими учун чиндан ҳам фойдали. Лекин тишлар учунчи? Сут билан аралаштирилган асални ётишдан олдин ичиш – тишларимизга қаттиқ таъсир этувчи заҳар бериш билан баробардир. Сут таркибидаги лактоза тиш эмалининг тез емирилишини таъминлаб берувчи воситадир. Шунинг учун сут ичгандан сўнг тишларингизни илиқ сув билан албатта ювишни маслаҳат берамиз.

Овқатдан сўнг тишларни ювиш лозим

Бу нотўғри. Тишларни овқатланишдан кейин эмас, аксинча, ундан олдин ювиш керак. Бу тиш эмалини мустаҳкамлайди. Агар сиз тишларингизни овқат истеъмол қилиб бўлиб ювишни маъқул кўрсангиз, унда бу ишни овқатдан сўнг 1 соат ўтгач амалга оширинг. Чунки, шу вақт ўтгач оғиз бўшлиғида нордон таъм пайдо бўла бошлайди. Агарда бу жараённи 1 соат ўтмай амалга оширсангиз фойдаси бўлмайди, негаки нордон таъм 1 соат ўтгач барибир сезилади.

Тишлар фақат оппоқ бўлиши керакми?

Бу фикрни ҳам унчалик тўғри дея олмаймиз. Албатта тишларнинг патологик сарғайиши яхши эмас. Аммо ҳаддан зиёд оқ тишлар ҳам тўлиқ соғлом бўлмайди. Гап шундаки, мустаҳкам ва соғлом эмаль ўз таркибида барча зарур минералларни жо қилади. Бу эса унинг сарғиш тусга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун сарғиш рангли тишлар оқ тишларга нисбатан мустаҳкамроқ бўлади.

Оғизни чаювчи суюқликлар қандай бўлиши зарур

Бундай суюқлик таркибида спирт бўлса бу тавсия ҳам нотўғри. Афсуски, ҳозирги кунда 90 фоиз оғиз чайиш учун мўлжалланган суюқликлар спиртдан иборат. Бу оғизнинг шиллиқ қаватини қуритиб юборади. Тишларга зарар келтиради. Уларнинг ўрнига қайнатилган илиқ сув билан оғзингизни чайишни маслаҳат берамиз.

Салоҳиддин АБДУРАҲМОНОВ,

Тошкент Давлат стоматология институти талабаси

Яна ўқинг:  500 ЙИЛ ЯШАШИ МУМКИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: