ТИШ ПАСТАСИ ТАШХИСИ

Британиялик олимлар одатий тиш пастаси таркибида учрайдиган бирикма инфаркт ва инсульт хавфини аниқлашга ёрдам беришини аниқлашди. Мазкур кашфиёт миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Кембриж университети олимлари бемор қонига ўзида майда радиоактив моддалар заррачаларини сақловчи фторид натрий бирикмасини юбориб кўришди. Фторид натрий артериялардаги беқарор кальций билан реакцияга киришиб, амалдаги услублардан кўра аниқроқ ташхис қўйишга хизмат қилди.

Маълумки, кальций артериялардаги атеросклероз хасталиги ривожланишида муҳим роль ўйновчи ёғли ва бошқа тиқилмаларнинг муҳим таркибий қисми саналиб, улар беқарорлашган вақтда қоннинг қуйқалашуви ва бошқа турли муаммолар, жумладан, инфаркт ва инсультни келтириб чиқаради.

Айни шу тиқилмаларнинг вужудга келаётганини қонга юборилган фторид натрий осонгина аниқлаб бериши мумкин. Бунда олимлар томирлардаги радиоактив фаоллик даражасини ўлчаб, айнан қайси қисмларда тиқилмалар мавжудлигини белгилаб олишади. Натижада инфаркт ва инсульт хавфини бартараф этиш бўйича ўз вақтида тиббий муолажаларни бошлаш имкони туғилади.

Яна ўқинг:  Хурракдан қандай қутиламиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: