Тиббиётда янги кашфиёт

Мексикалик олим Макс Ортиз Каталан инсон танасидаги тўқималарга (суяк, мушак, нерв) тўғридан-тўғри боғланувчи дунёдаги биринчи протезни яратди.

Тадқиқот Швециянинг Гетеборг шаҳрида жойлашган Чалмерс технологик университетида Салгренс шифохонаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Мазкур қурилма, инсон танасидаги суяк тўқимаси билан имплант ўртасида тўғридан-тўғри боғланишни амалга ошириш технологияси-остеоинтеграцияни қўллаш орқали инсон танасининг йўқолган қисми тикланиши имкониятини беради. Аввалроқ, остеоинтеграция фақатгина стоматологияда қўлланилган.

Ушбу қурилма инсон суягига титан имплантлари, электродлар тизими эса мушаклар ҳамда асаб толалари билан уланиб, протезга барқарор сигнални юборишга имкон беради. Бу технология аниқ ҳаракатларни амалга оширишда ёрдам беради.

Швециялик Магнус Ниска шундай протез ўрнатилган дунёдаги биринчи инсон бўлди. Унинг сўзларига қўра, протез унга аввалги ҳаёт тарзини қайтариб берди ва ишлай олишга имкон яратди. Унинг роботлаштирилган қўли нафақат идрок орқали бошқариш, балки нарсаларни ушлаб, ҳис этиш имконини берди.

Анвар ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ТТА талабаси

Яна ўқинг:  Бундай пайтда шошиб қолманг: болага дарҳол биринчи ёрдам кўрсатинг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: