Тетиклик учун парҳез

Америкалик олимлар кайфият ва қоматга зарар етказмасдан иштаҳани қондиришга ёрдам берувчи оптимал кузги парҳезни ишлаб чиқди. Авваламбор, мутахассислар эътиборни тўғри нонушта қилишга қаратади.

Айнан эрталабки нонушта моддалар алмашинувини бошлаб беради ва организмни қувват билан таъминлайди. Кузда ва қишда нонушта тўйимли ва иссиқ бўлиши керак.

Парҳезчилар совуқ мавсумда иштаҳани назорат қилиш учун рационга парранда гўшти, ёғсиз мол гўштини киритишни тавсия этади. Улардаги оқсил мушак массасини ушлаб туради, бироқ организмда ёғ кўринишида йиғилиб қолмайди. Картошкани ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин: крахмал узоқ вақт ҳазм бўлмай туради ва шу боис анча вақтга тўқлик ҳиссини беради. Бунда қайнатилган ёки тоблаб пиширилган картошкани истеъмол қилган маъқул.

Кузда ароматерапия жуда фойдали. Эфир мойларидан нафас олиш кайфиятни кўтаради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва иштаҳани бўғади. Хусусан, лимон, ширин апельсин, грейпфрут, мандарин, қарағай, кипарис каби игнабаргли дарахтлар ва цитрусларнинг ҳиди моддалар алмашинувини тезлаштиради ҳамда очлик ҳиссини камайтиради.

Ярим тунгача ухлашга ётиш керак. Бу пайтда тери ҳужайраларининг чуқур регенерацияси юз беради, организм “гўзаллик гормонлари”ни фаол тарзда ишлаб чиқара бошлайди. Бунинг устига уйқу пайтида организм кун бўйи сарфланган кучларни тиклайди.

Дилшода ЭШҚОБИЛОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Астма: ташхис ва даво чоралари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: