Реклама

Тери саратонини эрта аниқлаш мумкин

Пенсильвания университети тадқиқотчилари оилавий жуфтликларда тери саратони дастлабки белгиларини пайқай олишлари сабабли ушбу касалликни эрта аниқлаш мумкин, деган хулосага келдилар.

Мутахассислар 2010–2014 йиллар оралиғида 52 ёшдан 75 ёшгача бўлган 52 мингдан зиёд тери саратони аниқланган эркак ва аёлларнинг маълумотларини таҳлил қилдилар.

Олимларнинг аниқлашларича, оилали иштирокчиларнинг 45,7 фоизи биринчи босқичдаги тери саратони билан оғриган. Касалликнинг бу босқичида яшаб қолиши имконияти 98 фоизга тенг. Ёлғиз кишиларда касалликни олдин пайқаш эҳтимоллиги 32, ажрашганларда 38, бева ёки тул қолганларда 70 фоизга кам экан. Мутахассисларнинг қайд этишларича, тери саратонининг учинчи босқичида яшаб қолиш имконияти 62 фоизгача камаяди.

Шунингдек, оилали кўнгиллиларда лимфа тугунлар биопсияси ёлғиз яшовчилардан 59, ажрашганлардан 87, бева ёки тул қолган инсонларда 69 фоизга кўп ўтказилганлиги тадқиқотчиларга маълум бўлганлиги қайд этилмоқда. Биопсия амалиёти лимфа тугунларда хасталикнинг метастази (тарқалиб кетиши)ни барвақт аниқлаш имконини бериб, беморда яшаб қолиш имкониятини ошириши мумкин.

 

Зулхумор АСАМОВА

Яна ўқинг:  Янги препарат саратонга қарши иммунитет тизимини кучайтиради
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: