Реклама

Танангизда сезувчанлик ортиб кетдими?

Инсонда турфа аллергенларга нисбатан пайдо бўладиган аллергик реакциялар турли вақтда пайдо бўлади. Ушбу реакцияларнинг вужудга келиш механизмларини уч турга бўлиш мумкин.

 

Тўсатдан пайдо бўлувчи аллергия

Хасталикнинг бу турида аллерген одамга таъсир этгандан сўнг 20 дақиқада пайдо бўлади. Унга поллиноз ёки пичан иситмаси, шунингдек, астма (зиққинафас) хуружи, экзема (темиратки), анафилактик шок ва шу каби аллергик касалликлар киради.

 

Ортга сурилган реакциялар

Бемор аллерген билан мулоқотда бўлганидан сўнг орадан 4-6 соат вақт ўтгач, бу каби аллергик реакциялар юзага келади. Чунки организмда ушбу аллерген сабабли турли салбий, аутоиммун ўзгаришлар пайдо бўлади. Яъни, тизимли “қизил бўрича” касаллиги, ревматоидли артрит, тарқоқ склероз каби аутоиммун хасталиклар.

 

Аста-секин юзага келадиган дард

Ушбу ҳолатда аллергик реакциялар одам организмига аллерген тушганидан сўнг орадан 48-72 соат вақт ўтгач пайдо бўлади. Бундай турдаги аллергик хасталикга контакт дерматит киради. Хаста киши кимёвий кир ювиш воситалари, турли дори-дармонлар, шунингдек, турфа хил бактерия ва вируслар (сил микобактериялари, бруцеллёз – оқсим) билан мулоқотда бўлса, унинг танасида сезувчанлик ошиб кетади.

Юқорида берилган маълумотлардан кўриниб турибди-ки, баъзи озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергик реакциялар бир кеча-кундуз ёки икки кундан сўнг ҳам пайдо бўлар экан. Бундай реакциялар аста-секин пайдо бўлиши билан ажралиб туради. Шифокор-аллерголог эса беморга тўғри ташхис қўйиши учун барча маълумотлар муҳим аҳамиятга эга.

 

ГУЛШИРИН

Яна ўқинг:  Шифобахш таомнома аллергик хасталиклардан асрайди
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: