Тадқиқот: глюкоза етишмовчилиги билан туғилган болалар мия билан боғлиқ муаммоларга кўпроқ дуч келади

Окленд университети олимлари қон таркибида глюкоза миқдори кам чақалоқлар келажакда хотира, диққат, масалаларни ечиш билан боғлиқ муаммоларга 2–3 марта кўпроқ дуч келишини аниқлади. Қонда шакар миқдори камлиги болаларнинг ақл-заковатига эса таъсир қилмади, деб хабар беради UPI.com.

Тадқиқотчилар 2006 йил декабридан 2010 йилнинг ноябригача туғилган 477 нафар боланинг маҳлумотларини таҳлил қилди. Болаларнинг тахминан 50 фоизида туғилган пайтида глюкоза миқдори кам эди ва улар керакли муолажани олишди. Уларнинг қонидаги шакар миқдорини назорат қилиш давом этди. Баъзи болаларда глюкоза камлиги туғилган пайти эмас, кейинчалик пайдо бўлди.

Тадқиқот қон таркибида шакар моддаси етишмовчилиги билан туғилган болалар 4–5 ёшларида бажариш функциялари ва кўриш координациялари билан боғлиқ муаммоларга кўпроқ йўлиққанини кўрсатди. Лекин олимлар бунга аниқ сабаб бўлувчи боғлиқликлар мавжудлигига ҳали ишонч ҳосил қилгани йўқ.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тадқиқот: 35 ёшидан кейин туққан аёлларнинг фарзандлари саратонга мойил бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: