Спорт – соғлиқ гарови

Канаданинг Конкордия университети тадқиқотчилари астма (зиққинафас) касаллиги билан оғриган беморларнинг кун давомида ярим соатдан кам бўлмаган вақтда спорт билан шуғулланиши касаллик белгиларини намоён бўлишини 2, 5 баробарга камайтиради, деб таъкидлашмоқда.

Олимлар 643 нафар бемор ўртасида сўровнома ўтказишди. Улардан 245 нафари умуман спорт билан шуғулланмайди. 100 нафари эса кун давомида жисмоний фаолият билан ярим соат вақт давомида машғул бўлади. Ижтимоий мулоқот жараёнида 40 фоиз беморларнинг камҳаракатли ҳаёт кечириши аниқланди, деб хабар бермоқда мутахассислар.

Шунингдек, 30 дақиқалик спорт билан шуғулланиш инсоннинг ўзини яхши ҳис қилиши учун етарли муддат саналади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича астматикларга оғир атлетика ёки югуриш билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Олимлар мазкур касалллик билан азият чекувчи инсонларга йога машқлари, сайр қилиш ёки велосипед ҳайдаш фойдали деб ҳисоблашмоқда.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  ЭНГ ҚАДИМГИ ВИРУС АНИҚЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: