Спелеотерапия

Спелеотерапия – (“speleon” – ғор, “therapia” – даволаш) даволаш усулининг номедикаментоз (дорисиз, табиий йўл билан) тури бўлиб, климатотерапия усулига мансуб. Бу даволаш турининг моҳияти шундан иборатки, даво чоралари маълум бир муҳит ва иқлимда олиб борилади: ғорлар, ерости шахталари, тузли ертўлалар шулар жумласидан. Бугунги кунда спелеотерапия бронхиал астма, гипертония (хафақон) касаллиги ва бўғим касалликларида кенг қўлланилиб келинмоқда.

Маълумотларга кўра, илк ғор билан даволаш масканлари XIX асрда Италияда фаолият кўрсатган. Кейинчалик худди шу асрнинг охирларида Америка Қўшма Штатларининг Кентукки шаҳри Мамонт ғорида сил касаллигини даволаш учун мўлжалланган шифо маскани очилган. Замонавий спелеотерапия тарихи ХХ асрнинг 50-йилларига тўғри келиб, Шимолий ва Жанубий Европа мамлакатларида кенг тарқалган. Бу даврда спелеотерапиянинг даволаш методи сифатида кенг тарқалиши Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ. Германиянинг Энепеталея шаҳри аҳолиси уруш пайтида портловчи воситалардан ҳимояланиш мақсадида шаҳар яқинидаги Клютерхеле ғорига яширинишган. Улар орасида шифокор Карл Герман Шпаннагел ҳам бўлиб, ғорда яшаган вақтида фуқаролар орасида бронхиал астма касаллигидан азият чекувчилар аҳволи бирмунча енгиллашганини кузатади. Уруш тугагач, шифокор бу борада ўз тадқиқотларини давом эттириб, ғор шароитида бронхиал астма, сурункали бронхит ва кўк йўтал касалликларини даволашни кенг қўллайди. Тадқиқот ютуқлари 1969 йилда Халқаро спелеологлар жамияти тузилишига олиб келди. 1968 йилда СССР ҳудудида илк спелеотерапевтик даволовчи маскан Украинада иш бошлайди.

Яна ўқинг:  “Ёрдамга муҳтож” вирус: у ҳақида нималарни биламиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: