Реклама

Смартфон экранидан матн ўқиш ақли заифликка олиб келади

Мобил телефонлар ва смартфонлардан кўп фойдаланадиган одамлар бошқаларга нисбатан кўпроқ ақли заифликка чалинади.

Хитойнинг Хэбэй вилояти анъанавий тиббиёт госпитали энсефалопатия бўлинмаси раҳбари Су Чживэй олиб борган тадқиқотларидан сўнг мобил алоқа воситаларидан меъёридан ортиқ фойдаланадиган одамларнинг хотираси заифлашади, деган хулосага келди.

Бундан ташқари, кичик экранлардан фойдаланиш кўриш қобилиятига салбий таъсир ўтказади. Смартфон фойдаланувчилари тўқнаш келадиган яна бир жиддий муаммо умуртқа поғонасидаги сурункали оғриқлар билан боғлиқ спондилёз хасталигидир.

Су Чживэй ҳамкасблари билан биргаликда телефондан кўп фойдаланиш ҳамда билиш қобилиятининг пасайиши ўртасида тўғридан-тўғри корреляция мавжудлигини исботлаб берди.

Тадқиқот натижалари эълон қилингач, Хэбэй вилоятидаги мактаблардан бирида махсус ўқиш зонаси ташкил этилди. Танаффус чоғида ўқувчилар шу ҳудудга ўтиб, маълумотларни электрон ташувчилардан эмас, бевосита қоғозли манбалардан ўқишади. Шу йўл билан болаларнинг хотирасига смартфонлар ўтказаётган салбий таъсирни камайтириш мумкин, деб эътироф этилмоқда.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  ҚУЛОҚ НЕГА ЁМОН ЭШИТАДИ?

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: