ШИФОКОРГА КЎМАКЧИ

Бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳеч бир жабҳасини техника воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Барча соҳаларда бўлгани каби тиббиётда ҳам замонавий технология воситалари шифокорларнинг яқин кўмакчисига айланиб улгурди.

Океан орти олимлари томонидан яқинда яна бир кашфиётга қўл урилди. Янги кашфиёт бўлмиш наноботлар муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилди. Наноботларнинг асосий вазифаси инсон ички аъзоларининг ҳолатини шифокорга етказишдан иборатдир. Бунинг учун бемор наноботларни ютиб юборади. Наноботлар ўз вазифасини бажариб бўлгандан сўнг меъда ширасида безарар эриб кетади.

Сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар давомида наноботлар меъдага тушиш жараёнида ҳеч бир ички аъзога шикаст етказмаган ҳолда бутунлай хавфсиз восита эканини исботлади. Ички органлар ҳолати, шикастланиш мавжуд бўлган аъзолар ҳақида шифокорга аниқ маълумот бериш билан бирга ошқозонга дориларни олиб тушишда ҳам самарадорлигини кўрсатди.

Ф. ТОЛИПОВ

Яна ўқинг:  Боланинг қулоғи оғриса...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: