Шамоллаш туфайли овоз бўғилса қандай чоралар кўриш даркор?

Ларингитда энг яхши даво бу — сукунатдир. Асосан томоқни шарф билан ўраб, телефонга жавоб берманг, агар керак бўлса, пичирлаб гапиринг. Овқатланиш вақтида томоқни ушлаб туришингиз керак — бир оз вақт давомида жуда иссиқ овқатдан, шўр, газланган ичимликлар ва минерал сувдан воз кечинг. Буларнинг барчаси энди ҳиқилдоқ шиллиқ қаватини безовта қилади.

Шамоллаш туфайли овозингизни йўқотганингизда, халқ табобатида кўплаб даволаш усуллари бор. Шулар ичида энг яхшиси, иссиқ бўлмаган илиқ сутга  (баъзилар қайноқ сутни ичишади, бу нотўғри. Сабаби иссиқлик ҳиқилдоқ шиллиқ қаватини куйдириб қўйиши мумкин) сарёғ солиб тез-тез ичиб туринг. Бу ялиғланишда жуда фойда беради. Қолаверса, шифокорлар ҳам ушбу муолажани тавсия қиладилар. 

 Агар сизда ўткир яллиғланиш бўлмаса, унда ингаляция (чуқур нафас олиш) қилинг. Уни турли ўсимликлар (мойчечак, календула), эфир мойлари, сода ва асал билан амалга оширишингиз мумкин.

 

ЖАББОРЛИ

 

Яна ўқинг:  “ДОРИ-ДАРМОН” – САЛОМАТЛИК САРИ ИНТИЛИШДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: