САЛОМАТЛИКНИНГ ТЎРТ ҚОИДАСИ

ёки ортиқча вазндан сақланиш

Тўғри овқатланиш

Таркибида кўп миқдорда клетчатка бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш (нок, олма, олхўри, кепакли қора нон) нафақат меъда-ичак тизимини ортиқча хитлардан тозалайди, балки юрак фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади. Шунингдек, ичаклар перистальтикаси (ҳаракати)ни яхшилайди. Яна организм хилтлардан тозаланганлиги натижасида эса саратон хасталикларининг олди олинади.

Жон роҳати бўтқалар

Европаликлар асрлар давомида нонуштада сули, тариқ ёрмасидан тайёрланган турли бўтқаларни суйиб истеъмол қилишади. Хитой, корейс ва япон халқи ошхонасида эса хом балиқ ва денгиз маҳсулотлари, сархил сабзавотлардан тайёрланган ҳар хил салат ва таомлар асосий ўрин тутади. Ўз саломатлиги ҳақида жиддий қайғурган инсон ҳайвон ёғлари ва гўшт маҳсулотларини меъёрида истеъмол қилади. Айниқса, лаҳм гўштни ҳафтада уч марта тановул қилиш кифоя. Балиқ, дуккаклилар ва ёғсиз сут маҳсулотлари организм учун беқиёс оқсил манбаидир.

Қон босимини меъёрда ушлаш

Организмдаги барорецепторлар томонидан (бу рецепторлар бўйин соҳасида жойлашган) қон босимининг ўзгариб туриши назорат қилинади. Ушбу рецепторлар қон босимини кўтарилганини эмас, балки ўзгарганини (яъни, унинг тебрангандай бир тушиб, бир кўтарилишини)қайд этади. Агар қон босими кўтарилган пайтда барорецепторлар томонидан ушбу кўрсатгич белгилаб қўйилса организм шу ҳолатга мослашади. Шундан сўнг аста-секин юқори, аммо барқарор қон босими вужуд учун меъёр сифатида қабул қилинади. Кейин бу асаб толалари унинг тушишига йўл қўймай, ушбу меъёрда ушлаб туради. Нотўғри овқатланиш ва кам ҳаракатлик сабабли қон босимингизнинг ошиб кетмаслигига эътибор қаратинг. Ҳар бир одамнинг организми ўзига хос (индивидуал). Шу сабабли кимгадир меъёр ҳисобланган қон босими бошқа биров учун паст ва юқори бўлиши мумкин. Шу сабабли дори воситаларини фақатгина шифокор тавсияси билан ичиш керак.

Жисмоний фаоллик

Инсон доимо соғлом бўлиши учун тинимсиз ҳаракат қилиши зарур. Ҳаракат – бу узоқ умр гарови. Очиқ ҳавода сайр қилиш, кўпроқ пиёда юриш, эрталаб югуриш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш, велосипед ҳайдаш, сузиш ва шу каби серҳаракат кундалик машғулотлар қон айланишини яхшилайди. Шунингдек, организмдаги ортиқча хилтларни эритиб, танани ёшартиради.

Вазнни назорат қилиш

Бўй узунлигига нисбатан вазн меъёрда бўлиши зарур. Масалан: Сизнинг бўйингиз 180 см бўлса ундан 100 см. ни айирасиз. Шунда Сизнинг меъёрдаги тана вазнингиз 80 кг. ни ташкил этиши керак. Ортиқча вазн, айниқса, метаболик синдром, яъни, қорин соҳасида ёғ қатлами пайдо бўлиши Сизнинг ўз соғлиғингиз ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилади.

Яна ўқинг:  ХАФАҚОНГА САБАБ ШОВҚИН

ГУЛШИРИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: