РУЛДАМИСИЗ? ДОРИ ИЧМАНГ!

Барчамиз биламизки, бугунги кунни автомобилсиз тасаввур қилиш қийин. Шунингдек, ушбу техника асрида экологик мувозанатнинг бузилиши оқибатида юзага келаётган турли-туман касалликлар туфайли дори-дармонсиз ҳам яшаб бўлмайди. Айниқса, рулга ўтирадиган бўлсангиз дори истеъмол қилишда ўта эҳтиёткорлик талаб этилади.

Автомобиль ҳайдовчилари йўлга чиқишдан аввал марказий асаб тизимига таъсир этувчи, уйқуни чақирувчи, бош айланишини вужудга келтирувчи, диққат-эътиборни сусайтирувчи айрим дориларни, яъни уйқу дори, тинчлантирувчи, ёки руҳий сиқилишга қарши, томир тортиши ва турли тошмаларга қарши пипольфен, тавегил, супрастин каби дориларни истеъмол қилмаганлари маъқул. Тўғри, йўлга чиқишдан олдин ким ҳам уйқу дорини ичарди, бу кулгили, албатта. Аммо шуни унутмаслик керакки, бир кун аввал ичилган уйқу дориси эртага ишга кетаётганда рулдаги киши учун ҳалокатни келтириб чиқариши мумкин. Негаки, айрим дориларнинг таъсир кучи 10 соатдан 70 соатгача етади. Булар диазепам, медазепам, радедорм, тазепам, элениумлардир.

Амалиётда шу нарса кузатилганки, юрак оғриғига қарши воситалар (атенолол, метацин, платифиллин, пирезипин) кўзнинг тез илғаб олиш ва кўриш қобилиятини сусайтириши мумкин.

Йўтал ва бош оғриғига қарши йўлда ичилган дорилар ҳам ҳайдовчи учун хавфсиз деб бўлмайди. Айниқса, таркибида кодеин бўлган трамедол, трамалт ретард, пентальгин, седальгин таблеткаларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланган маъқул. Сурги дори ҳақида эса умуман гапирмаса ҳам бўлади. Демак, юқорида қайд этилган дорилар истеъмол қилинса, рулга ўтирмаганингиз маъқул. Шунда йўлдаги турли кўнгилсизликларнинг олдини олган бўласиз.

Ўйлаймизки, яқин йилларда ҳайдовчилар ҳаракатига акс таъсир этувчи ҳап дориларда “ҳаракатда таъқиқланади” деган ёзув пайдо бўлса ажаб эмас. Ҳозирча эса дориларнинг акс таъсирини эринмай ўқиб чиқиб, сўнг истеъмол қилишингизга тўғри келади.

Яна ўқинг:  “Ўғлим дудуқланаяпти, тил тагини кестирсакмикан?”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: