Руҳий зўриқиш даражасини аниқлайди

Мадрид политехника университети олимлари томонидан яратилган янги ускуна организмнинг ишлаш тартибини таҳлил қилади ва қайд қилиб боради.

У махсус мосламага уланган бўлиб, томир уриши билан бирга, терининг қўзғалиш даражасини қайд қилади ва дастурланган қурилмада таҳлилни намойиш этиб боради. Йиғилган маълумотларнинг жамланмаси орқали эса инсон кайфиятининг қай ҳолатда эканлигини билиш мумкин.

Олимларнинг фикрига кўра мазкур асбоб инсонлардаги руҳий зўриқиш ҳолатининг эҳтиёт чорасини олдиндан аниқлаши мумкин. Жумладан, янги ихтиро ёрдамида ҳайдовчиларнинг рул чамбарагида ухлаб қолишдек хавфли жараёнларнинг олди олинади.

Бундан ташқари ускуна ҳайдовчининг ҳаракатланиш чоғидаги руҳий ҳолатини қайд қилиб боради. Шунингдек, офисда фаолият юритувчи ишчилар ҳамда инсонлар билан доимий алоқада бўлувчи касб эгалари учун ҳам мазкур мослама муҳим саналади, – деб таъкидламоқда ихтирочилар.

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Нега бола тунда пешоб тута олмайди?

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: