Рахитнинг олдини олиш чоралари

– Гўдакни тўғри овқатланиш деганда эмизиш тушунилади: 4-5 ойликдан аввал қўшимча овқат бермаслик керак. Бунда қўшимча озуқа учун фақат соддалаштирилган қоришмалар, тухум сариғи, сариёғ, жигар, гўшт тўғри келади. Шунингдек, бузилган ичак микрофлорасини тўғрилаш жуда муҳим. Негаки, витамин ва микроэлементларни ичаклардан сўриб олиш кўпинча ана шу микрофлоорага боғлиқ бўлади.

– Рахитни даволаш ва олдини олишда дори воситаларидан витамин Д3 (холекальциферол) препаратани алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари, мой ва сувли эритмалар ҳам мавжуд.

– Рахит профилактикасини 3 ёшгача бўлган болаларда ўтказиш керак. Айниқса, вақтидан олдин туғилган, нозик, бир ойлик чақалоқлар, куз-қиш-баҳорги мавсумда туғилган болаларга эътибор бериш зарур. Агар бошланаётган рахит аломатлари юзага чиқса, албатта, шифокорга мурожаат қилган маъқул.

– Ёз вақтида ташқарида иссиқ ва қуёшли бўлса, витамин Д препаратларидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Ультрабинафша нурлар таъсирида терида витамин Д ишлаб чиқарилади. Бунда болани офтобда қолдириш шарт эмас: шунчаки кийимлари очиқроқ бўлса, кифоя.

Манба: Tib.uz

Яна ўқинг:  Болаларда нега аденоид ривожланади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: