Қандай омиллар ақли заифликка олиб келиши мумкин?

Олимларнинг фикрича, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ақли заифликнинг олдини олишда ёрдам беради. Яқинда бу касаллик билан боғлиқ бўлган омиллар рўйхати тузиб чиқилди. Уларнинг орасида эшитиш қобилиятининг йўқолиши (ақли заифлик хавфининг 9 фоизи), ўрта таълимни ўзлаштиролмаслик (8 %), чекиш (5 %), депрессиянинг бошланиш даврида ёрдам олмаслик (4 %), кам ҳаракат қилиш (3 %), жамоадан ажралиб қолиш (2 %), қон босимининг юқорилиги (2 %), семириш (1 %), 2-турдаги диабет (1 %) каби омиллар бор.

Булар касаллик ривожланишига 35 фоиз қўшимча хавф қўшади. Қолган 65 фоизига таъсир кўрсатиб бўлмайди, деб ҳисоблайди олимлар. Лекин шу 35 фоизнинг олдини олиш ҳам касалликдан қутқариши мумкин. Масалан, ўрта маълумот олган одамда ақли заифликка қарши ақл захирасини яратиш имкони мавжуд.

Ёлғизлик, депрессия ҳолатлари мияга путур етказади. Шунингдек, мутахассислар юрак соғломлиги ва мия ўртасида ҳам алоқа бўлишини таъкидлайди. Умуман олганда, сигарет, алкоголдан тийилиш, спорт билан шуғулланиш, вазнни меъёрида сақлаш ақли заифлик, саратон ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ўт пуфагидаги тошни операциясиз даволаш мумкинми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: