ҚАБЗИЯТ ВА ИЧАК ДИСКИНЕЗИЯСИДА ПАРҲЕЗ

Бу хасталикда бемор аччиқ ва шўр зираворлар, соуслар мутлақо берилмайди, ош тузи камайтирилади. Бундан ташқари, дағал тола (клетчатка)ли тўқима сабзавотлар, ловия, нўхат, қаймоғи олинмаган сут, дудланган маҳсулотларни ейиш мутлақо мумкин эмас.

Овқатни илиқ ҳолида тановул қилиш лозим. Ёзнинг иссиқ пайтларида овқатнинг кўпроқ қисмини салқин пайтда (эрталаб ва кечқурун) ейиш керак.

Йўғон ичак дискинезияси (торайиши)да димлаб ёки буғда пиширилган қовоқ, беҳи, сувда ёки буғда пиширилган сабзи, анжир тавсия этилади.

Сабзавот ва мевалар таркибида клетчатка кўп бўлади. Зеро, клетчатка ичак ҳаракатини яхшилайди ва ични юриштиради. Агар колит оқибатида жигар ҳам зарарланган бўлса, ични юриштирадиган ширинликлар – қанд, асал, шунингдек, турли шарбатлар, мева сувлари, айниқса, уларни эрталаб наҳорга ичиш фойдали.

Кеч кузда, қишда ва эрта баҳорда, яъни ҳўл мевалар бўлмаган пайтларда мева қоқиларидан компот тайёрлаб, қайнатма қилиб ичиш мақсадга мувофиқ. Қайнатма қуйидаги усулда тайёрланади. Мева қоқилар (олма, олча, шафтоли, нок, қора олхўри қоқилари, туршак)дан тенг миқдорда ҳаммаси бўлиб 0, 5 кг миқдорда олинади. Ҳамда ушбу қоқилар йиғмасига 1: 4 нисбатда сув қуйиб, 45 дақиқа қайнатилади. Қайнатмани докадан ўтказиб, қолган қуюқ мевалар этини беморга бўлиб-бўлиб бир неча кун мобайнида берилади.

Яна ўқинг:  Жазирамада қуёш нурларидан сақланамиз!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: