Реклама

Помидор ва олма ўпка касалликларига қарши кучли восита

Жонс Хопкинс университетида олиб борилган тадқиқотлар помидор ва кўк олма истеъмол қилиш чекувчиларга, ифлосланган ҳаво шароитида яшовчиларга хос бўлган ўпканинг шикастланишига, яллиғланишига қарши курашда яхши самара беришини кўрсатмоқда.

Маълумотларга қараганда, чекувчиларда 30 ёшдан сўнг ўпканинг тўлақонли ишлашида муаммолар пайдо бўла бўлади. Бунга ҳар бир инсон саломатлигининг умумий аҳволи ва ўзига хослиги ҳам таъсир қилади.

2002 йилда 600 нафар кўнгиллиларда овқатланиш рационининг инсон ўпкасига таъсири ўрганилган эди. Унда ўпканинг ҳолати, овқатланиш рациони ва инсоннинг кун давомида қанча чекиши таҳлил қилинган. Ушбу тадқиқот яқинда яна қайтадан ўтказилди.

Аниқланишича, бир кунда 2-3 та помидор ва 1 та кўк олма истеъмол қилган киши ўпка касалликлари билан камроқ оғриши маълум бўлди.

Чекувчиларда эса бундай ҳолат янада яққолроқ намоён бўлар экан.

Экспертларнинг фикрича, помидор ва олмадан ташқари, бошқа меваларни ҳам кўпроқ истеъмол қилиш фойдадан холи эмас. Бироқ, мева шарбатлари унчалик самара бермаслиги мумкин.

Яна ўқинг:  Янги препарат 1-турдаги диабетдан азият чекувчиларга ёрдам беради
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: