Реклама

Парҳезбоп қўзиқорин – таомнома кўрки

аммо, унинг заҳарлиси ҳаёт кушандаси

 

Юртимизга баҳор келиши билан дармондориларга бой бўлган турли-туман маҳсулотларга инсон организми кучли эҳтиёж сезади. Бундай маҳсулотлар сирасига қўзиқоринлар ҳам киради.

Қўзиқоринлар организм учун энг керакли парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Улардан турли хил салатлар ва таомлар тайёрлаб истеъмол қилиш мумкин. Жозибали қалпоқчали ушбу маҳсулот углевод ва оқсилга бой ҳисобланади. Парҳезли таомномада қўзиқорин кенг қўлланилади. У ўта тўйимли маҳсулот ҳисобланади. Қўзиқоринда вужуд учун муҳим бўлган аминокислоталар, микроэлементлар ва А, Д, Е, РР витаминлари мавжуд. Бундан ташқари улар кальций, йод, рух ва фосфорга бой. Юрак-қон томир касалликлари ва вирусли инфекцияларда қўзиқорин тановул этилса моддалар алмашинувини яхшилайди ва ақлий фаолликни оширади.

Иммун тизимини мустаҳкамлашда ва саратонга қарши касалликларда ушбу маҳсулот ижобий таъсир этади. Қўзиқоринлар қондаги холестерин миқдорини пасайтиради.

У шунингдек, қанд касали билан оғриган кишиларга ўта фойдали ҳисобланади. Чунки унда ёғ жуда оз бўлиб, холестерин йўқ. Бироқ, у оқсил, витамин, минерал, сув ва клетчатка (дағал тола)га бойдир. Яна улар таркибида табиий инсулин ва ферментлар кўп ва крахмалли таомни парчалашга ёрдам беради. Юрак-қон томир касалликлари, атеросклероз, ортиқча вазн, қон босимининг ошишида ҳам қўзиқориннинг фойдали эканлиги тан олинган.

Ҳомиладор ва эмизикли гўдаги бор аёллар, ёш болалар, шунингдек, меъда – ичак тизимида хасталиги мавжуд беморларга қўзиқоринли таом истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Чунки бу маҳсулот тез ҳазм бўлмайди. Шу сабабли соғлом одамларнинг ҳам тез-тез қўзиқорин тановул этиши мақсадга мувофиқ эмас. Акс ҳолда ушбу маҳсулот меъда-ичак тизимига салбий таъсир этиб, шу соҳада яра касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

Диетологлар ҳафтада икки марта қўзиқорин истеъмол қилишни тавсия этишади.

Қўзиқоринларни ҳар қандай сабзавотлар (бодринг, карам, помидор) билан истеъмол қилиб бўлмайди. Уни пишган маҳсулотлар билан истеъмол қилса бўлади. Фақат унутманг, қўзиқоринларнинг истеъмолга яроқлиларидан фойдаланиш мумкин. Уларнинг 100 дан ортиқ хиллари мавжуд. Мамлакатимизда уларнинг асосан вешенка, шампинон каби тури ва оқ қўзиқоринларни истеъмол қилса бўлади. Салатлар, таомлар тайёрлашда қўзиқоринлардан кенг фойдалинади. Таомларга ишлатганда ҳам уларни тозалаб ювиб, гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур.

Яна ўқинг:  Кексалар таомномаси

Аксарият қўзиқоринлар жуда заҳарли бўлиб, у кишини ўлимга олиб келиши мумкин. Бу қўзиқоринлар ўзининг истеъмолга яроқли турдошларига жуда ўхшаб кетади. Қўзиқориндан заҳарланиш мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида кузатилади. Экологик жиҳатдан нобоп ҳудудларда, саноат ва ишлаб чиқариш худудлари, чиқиндихоналар, қабристонлар, катта йўл четлари атрофида ўсадиган қўзиқоринларни териб олманг ва нотаниш кимсалардан уларни сотиб олманг. Фақатгтна санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган ва ДСНЭМ шифокорлари томонидан сотишга рухсатномаси бўлган сотувчилардан уларни сотиб олиб, истеъмол қилиш мумкин. Акс ҳолда билмасдан заҳарли қўзиқоринларни сотиб олиб ўзингиз ва оила аъзоларингиз ҳаётини хавф остига қўйишингиз мумкин.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: