Она сути таркибидаги қанд моддаси бактерияларни ўлдиради

Она сути гўдакни турли касаллик қўзғатувчи бактериялардан ҳимоя қилиши фанга маълум. Ҳозиргача олимлар она сутининг антибактериал хусусиятларини ўрганиш учун асосан оқсиллар устида иш олиб боришаётган эди.

Вандербильт университетида кимёгар ва шифокорлар ҳамкорлигида ўтказилган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, сут таркибидаги углеводлар антибактериал оқсиллар самарадорлигини оширар экан. Ушбу тадқиқотга раҳбарлик қилган доцент Стивен Таунсенднинг айтишича, бу она сути таркибидаги углеводларнинг микробларга қарши фаоллигини исботловчи дастлабки мисолдир. Эътиборлиси, бу углеводлар кўплаб атибиотиклардан фарқли ўлароқ, токсик яъни, заҳарли эмас.

Жорий йилнинг 20 август куни Америка кимё жамиятида тадқиқот натижалари тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур илмий янгиликка бағишланган мақола июнь ойида “ACS infectious Diseases” журналида чоп этилди.

Яна ўқинг:  Savol bering, javob beramiz (2013-34)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: