Олимлар шамоллашга қарши самарали восита яратиш арафасида

Эдинбург университети олимлари беш йил давомида шамоллашнинг асосий сабабчиси бўлган риновирусга қарши восита яратиш устида иш олиб борди. Улар турли сутемизувчиларнинг микробга қарши органик бирикмаларини ўрганиб чиқди. Бу бирикмаларнинг барчаси риновирусга қарши курашиш хусусиятга эга эканлиги маълум бўлди.

Мутахассислар бу кашфиёт шамоллашни даволашнинг янги усулларини топишда ёрдам беришидан умид қилмоқда. Бу айниқса сурункали енгил касалликлардан азият чекувчилар учун қувончли янгилик, деб хабар беради Deccan Chronicle нашри.

Одамлар ҳаёти давомида шамоллашга тахминан 200 марта дуч келишади. Болалар бир йил ичида 2–4 мартагача шамоллашни бошдан ўтказиши мумкин. Айни пайтда шамоллашга кескин таъсри қилувчи воситалар мавжуд эмас. Фақатгина дам олиш, суюқликни кўп ичиш ва оғриқ қолдирувчи воситалар ёрдамида касаллик симптомларини енгиллатиш мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Нима учун овқат билан ёки ундан кейин сув ичиш мумкин эмас

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: