Олимлар мия саратони ва мобил телефонлар ўртасидаги боғлиқликни рад этди

Австралиялик олимларнинг бир гуруҳи мобил телефонларнинг салбий таъсири ва мия саратони пайдо бўлиши эҳтимолининг ошиши бўйича олиб борилган 29 йиллик тадқиқотлар натижаларини “Cancer Epidemiology” журналида эълон қилди.

Улар гаджетдан фойдаланиш ҳалокатли касалликка олиб келмаслигини таъкидлаш имконини беради. Мутахассислар 1982–2012 йилларда рўйхатга киритилган 19 858 нафар эркак ва 14 минг 222 нафар аёлнинг саратон билан касалланиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, 1987–2012 йилларда мобил телефонлардан фойдаланиш ҳақидаги миллий маълумотларни таҳлил қилиб чиқди.

Бошланғич босқичда мобил телефонлар деярли тарқалмаган эди, финалда эса гаджет тадқиқот иштирокчиларининг 90 фоизида бўлган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, эркаклар орасида мия саратони билан касалланишнинг ўртача даражаси бироз кўпайган. Аёллар орасида эса миянинг онкологик касалликлари ташхиси билан боғлиқ ҳолатлар сони барқарор ўсиб борган. Аммо бу жараён ўтган асрда, яъни мобил телефонлардан деярли умуман фойдаланилмаган 70-йиллардан бошлаб кузатилган.

Аввалроқ олимлар мобил телефондан фаол равишда фойдаланиш мия саратонига чалиниш хавфини 150 фоизга оширишини тахмин қилган эди.

Австралияликлар орасида бундай фаолликни намоён қиладиган кишилар тахминан 19 фоизни ташкил этади. Бу ушбу гуруҳда саратон ҳолатлари 2 мингдан ортиқ бўлишини билдиради. Бироқ, статистик маълумотларга кўра улар бор-йўғи 1 минг 435 та бўлиб чиқди.

Хулоса сифатида олимлар таъкидлашича, бугунги кунда жуда кўпчилик австралияликлар 20 йилдан ортиқ вақт давомида мобил телефонлардан фойдаланиб келмоқда. Ҳатто, шуни ҳисобга олганда ҳам мия саратони ривожланиши хавфи уларнинг ҳар бирида ўртача ҳар қандай кишидагидан кўра юқори эмас. Аммо, ҳар нарсада меъёр яхши “Олтин ўрталик қоидаси” сизнинг соғлиғингизни асрашда асқотади.

Гулноза ЗИЯЕВА,

II Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Қалб бекати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: