Набираларга ғамхўрлик қилиш кексаларнинг соғлиғини яхшилайди

Альцгеймер касаллиги бўйича мутахассис, олим Жонатан Лапук тиббий тадқиқот ўтказди. Ундан маълум бўлишича, набираларга ғамхўрлик қилиш кексаларда билиш функциялари заифлашишининг олдини олади ва хотира билан боғлиқ оғир касалликлар хавфини камайтиради.

Тадқиқот натижасида, вақтларини бирга ўтказиш болалар учун ҳам, кексалар учун ҳам фойдали экани аниқланди. Ўзаро мулоқот орқали болалар янада кўпроқ меҳр ва тажрибага, бобо ва бувилар эса фаол ва соғлом бўлиш имкониятига эга бўладилар.

Набираларга ғамхўрлик қилиш – ақл равшанлиги ва кўпроқ диққат-эътиборни талаб этадиган енгил меҳнат. Шу билан бирга, мунтазам жисмоний ҳаракат ҳам талаб этилади, бу эса ўз навбатида кексаларнинг қоматига, кўринишига ижобий таъсир кўрсатади.

Албатта, кексалар ва болалар ўртасидаги муносабат меъёрида бўлгани яхши. Салбий натижалар юзага келмаслиги учун кексалар сифатли ҳордиқ ва нормал овқатланиш ҳақида ҳам унутмаслиги зарур. Мутахассислар ота-оналарга фарзандларини эътиборсиз қолдирмасликни, уларни ҳафтада беш кундан ортиқ бутунлай кексаларнинг парваришига ташлаб қўймасликни маслаҳат беради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Грипп ҳар мавсумда хавф солади...ми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: