Мускуллар уйқу мустаҳкамлигида муҳим аҳамиятга эга

Мускул тўқималарида уйқу етишмовчилигининг салбий таъсир кучини камайтирадиган оқсиллар бор. Агар мускулларда BMAL1 оқсили даражаси юқори бўлса, чала уйқудан кейин соғлиқнинг тикланиши осон кечади.

Бу осилларнинг йўқолиши нормал уйқу циклининг бузилишига ва кам уйқуликдан кейинги тикланиш қобилиятининг заифлашувига олиб келади. Оқсил ёрдамида уйқу касалликларига йўлиққан ёки навбатчиликда турадиган одамлар учун дори тайёрлаш ҳам мумкин. Маълумки, чала уйқу семириш, депрессия, юрак ҳуружи ва инсульт хавфини оширади.

Олдинлари суткалик ритмларни фақат бош миядаги нерв ҳужайралари гуруҳи бошқаради деб ҳисобланарди. Мияда BMAL1 оқсилининг бор-йўқлиги уйқу вақтидаги тикланишга умуман таъсир қилмайди. Агар оқсил мускул тўқималаридан олиб ташланса, уйқуга бўлган талаб кучаяди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Сифат ва хавфсизлик – инсон саломатлиги омили

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: