Миядаги найчали ҳужайралар умрни узайтириш хусусиятига эга

Неврологлар бош миядаги найчали ҳужайраларнинг ноёб ҳусусиятларини кашф қилишди. Бу ҳужайралар ёшартириш, умрни узайтириш ва қаришни тўхтатиш хусусиятига эга, деб ёзади «Вести.RU» нашри. Улар бош миянинг моддалар алмашинуви ва ички секреция ва жинсий безлар фаолиятини бошқарувчи қисми (гипоталамус) да бўлади. Алберт Эйнштейн тиббиёт коллежида ўтказилган тадқиқотга кўра, гипоталамусдан ҳужайралар олиб, вақт силжишини кейинга суриш мумкин.

Кемирувчиларда тажриба ўтказилди: уларнинг танасига найчали ҳужайраларни ўлдирувчи вируслар киритилганда хотира ёмонлашуви, чидамлилик ва мушак кучининг камайиши содир бўлди. Оқибатда кемирувчилар қисқа умр кўрди. Шундан кейин олимлар янги туғилган сичқончалардан олинган найчали ҳужайраларни вояга етган жониворларнинг танасига киритди. Бу жониворларнинг ҳаётини 10 фоизга узайтирди ва билиш қобилиятини яхшилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Чиройли қадди-қоматга эришиш сирлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: