Реклама

Мевали шарбатлар болаларни семиртиради(ми?)

Мутахассисларнинг таъкидлашича болаларга эрта тонгдан мевали шарбат бериш ортиқча вазнга сабаб бўлиши мумкин.

Вена университети тадқиқотчилари ўтказган натижаларга кўра болаларнинг эрта тонгдан мевали шарбат истеъмол қилиши тана вазнининг ортишига ва семизликка олиб келади. Тадқиқотлар эрталабдан шарбат ичувчи ва уни ичмайдиган 650 нафар бола ўртасида бўлиб ўтди. Қайд этилишича, шарбат истеъмол қилувчи болалар уни истеъмол қилмайдиганларга нисбатан бир ярим баробар кўп ортиқча вазнга эга бўлиши аниқланган. Айтиш керакки, мутахассислар тадқиқот давомида болаларнинг ёши, вазни ва нонуштасини алоҳида инобатга олган ҳолда баҳолаб борган.

Бугун дунёда тахминан 29 фоиз бола тана вазнининг ортиши ва семизликдан азият чекади. Эрталаб тановул қилинган шарбат эса бунинг юзага келиш хавфини янада оширади. Аҳамиятлиси шундаки, нонушта пайтида сув истеъмол қилган болажонларда ортиқча вазн 40 фоиздан камроқ экани маълум бўлган. Сабаби эса мевали шарбат таркиби калория ва шакарга бойлиги билан изоҳланади.

Олимларнинг аниқлашича кўнгиллилар орасида ҳар 10 нафар боладан фақатгина 4 нафари эрталаб нонушта қилади. Қарангки, нонушта қилмаслик ҳам вазннинг ортишига сабаб бўлар экан. Бунинг сабаби эса бундай болалар кун давомида овқатни керагидан ортиқ истеъмол қилишидадир. Мутахассислар ота-оналарга фарзандларига эрта тонгдан шарбат ўрнига сархил мева беришни тавсия этишади.

 

Ойбек ЭРНАЗАРОВ

Яна ўқинг:  Ирсиятнинг интеллектга таъсири
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: