Кроссворд ечиш мия фаоллигини оширади

Кроссворд ечиш синчковликни оширади, фикрлаш қобилияти ва хотирани яхшилайди, деб хабар беради The Daily Mail нашри. Эксетер университети ва Лондон коллежи олимларининг фикрича, кроссворд мия қаришини 10 йилгача тўхтатиши мумкин.

Мутахассислар 17000 дан зиёд одамнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқди ва кроссворд ечиш билан тўққизта ақлий топшириқ ўртасида бевосита боғлиқлик борлигини аниқлади. Бу топшириқлар диққат-эътибор, хотира ҳамда фикрлаш қобилиятини синовдан ўтказади. Инсон қанча тез ва кўп кроссворд ечиб турса, унинг ақлий ривожланиши шунчалик яхши бўлади.

Илгари Сидней университети олимлари ҳам мияни машқ қилдириш кексалар учун, ҳатто Паркинсон касаллигига (асосан ўрта ёш ва кексаларда учрайдиган, мускуллар букилмаслиги, суст ҳаракат, қалтираш каби белгилар билан характерланадиган касаллик) йўлиққанлар учун фойдали эканини исботлаган эди. Мутахассислар замонавий дастурлар (мобил бошқотирмалар) мияни машқ қилдиришда ёрдам бермаслигини такидлайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Митохондрия ДНКси аутизм ривожланишига таъсир ўтказади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: