Кристалл ҳолатидаги холестерин – юрак ҳуружига олиб келувчи асосий омил

Муахассисларнинг сўзларига қараганда, юрак хуружини аниқлаш осон иш эмас. Унинг аломати ҳақида жуда камчилик хабардор. Яқинда Мичиган университети ходимлари юрак артериясининг беркилиб қолиш сабабларини топиш мақсадида тадқиқот ўтказди.

Томирларнинг тўсилишига кристалл шаклидаги холестерин сабаб бўлиши исботланди. Холестериннинг бу кўриниши беморларни тез ёрдам орқали даволашга ётқизиш жараёнининг 89 фоиз ҳолатларида кузатилди. Илгарги текширувлар холестерин суюқ ҳолатдан қаттиқ ва криссталл ҳолатига ўзгариш хусусиятига эга эканини кўрсатганди.

У ҳажм жиҳатдан ҳам ўзгаради, яъни катталашиб боради. Артерия ичида холестериннинг катталашуви томир фаолиятини тўхтатиши ёки қон айланишини тўсиб қўйиши мумкин, бу эса юрак хуружига олиб келади. Ажабланарли жиҳати, холестерин артерия девори орқали унинг ичига кириши, ҳатто бевосита юракнинг ўзига етиб бориши ҳам мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тадқиқот: ҳомиладорлик даврида нотўғри овқатланиш бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: