Кўзлар зарарли бактериялардан қандай ҳимояланади?

Бетесда (АҚШ) тиббиёт институти олимлари кўзнинг юза қисмида зарарли бактерия ва вируслардан ҳимоя қилувчи ноёб микроблар бўлишини аниқлади. Олимлар фирича, кўз ноёб тузилишга эга.

Кўз ташқи муҳит билан доимий алоқада бўлгани учун бактерия ва вируслардан кўп зарарланади. Унинг юза қисмидаги махсус иммунитетли ҳужайралар, ёш таркибидаги бактерияларни йўқотувчи антител ва ферментлар инфекция тарқалишига қарши курашади. Агар ушбу ҳимоя механизми ишламаса, кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши ва бошқа нохуш ҳолатлар келиб чиқиши мумкин.

Сўнгги тадқиқотлар доирасида олимлар яна бир ҳимоячи восита – Corynebacterium mastitidis бактерияларини аниқлашди. Уларнинг аҳамияти кўз ялллиғланиши ривожланаётган сичқонларда синаб кўрилди. Натижада, Corynebacterium mastitidis гуруҳи кўз шиллиқ қавати ва ёш безлари ичида мунтазам яшаши маълум бўлди. Бу бактериялар инфекция тарқалишига қарши курашда муҳим аҳамиятга эга. Кўз сиртида бошқа бактериялар пайдо бўлганида иммунитетли реакция ҳаракатга келади.

Тажриба учун бир гуруҳ кемирувчиларнинг Corynebacterium mastitidis бактериялари йўқ қилинди. Оқибатда, инфекция туфайли улар кўриш қобилиятидан айрилди. Айнан шу бактерия фаолиятининг бузилиши кўз яллиғланиши каби турли касалликлар хавфини ошириши аниқланди. Мутахассислар кўзнинг юза қисмида яна бошқа фойдали микроблар бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қатиқ асабни мустаҳкамлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: