Консерваланган “заҳар”дaн тотинманг ёки ботулизм ҳаёт учун хавфли хасталик

Ботулизм – овқатдан заҳарланишлар ичида оғир кечадиган касалликдир. Бу хасталик ботулизм таёқчалари билан зарарланган овқат истеъмол қилинганда организмга тушади ва марказий асаб тизимини шикастлайди.

Ушбу вирус таёқчалари табиатда кенг тарқалган бўлиб, тупроқ, сув ҳамда ҳайвон ва балиқлар ичагида учрайди. Ва, қобиқ ичида унинг споралари йиллар давомида сақланади. Улар кислородсиз ва қулай шароитда кўпаяди ҳамда инсон учун хавфли бўлган заҳарли токсин ишлаб чиқаради.

Споралар билан зарарланган консерва маҳсулотларининг ташқи кўриниши ва таъмида деярли ўзгариш кузатилмайди. Айрим ҳолатларда шиша идишнинг тунука қопқоғи шишади. Бундай маҳсулотни истеъмол қилиб заҳарланган одамда унинг белгилари пайдо бўлиш жараёни икки соатдан 8-10 кунгача чўзилади. Беморда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлади. Жисмлар хастанинг кўзига иккита бўлиб кўринади. Дарманд кишида ютинишнинг қийинлашиши  ва гапиришда овознинг пасайиши, бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши каби клиник белгиларга эътибор бериш зарур. Касалликни хонадон шароитида ўзбилармонлик билан даволаш қатъиян ман этилади. Лекин бу белгилар хасталикнинг биринчи ва иккинчи кунларида кузатилади. Бироқ, бу ҳолат ҳамма беморларда ҳам кузатилмаслиги мумкин. Кейинги асоратлар эса жуда ҳам хавфли. Яъни, хастанинг қовоқларининг очилмай қолиши, унинг овозининг чиқмай қолиши, ютинишининг қийинлашиши, ҳаттоки, нафас олиш аъзоларининг фалажланиши огоҳликка ундайди. Агар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиниб, беморга махсус зардоб юборилмаса хасталикнинг оғир шакллари – юрак, қон-томир ва нафас тизими хасталиклари юзага келади. Бунинг натижасида эса беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Касалликнинг олдини олиш чораларидан бири озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашда ва уларни ташишда, сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишнинг зарурлигидир. Консерваларнинг қопқоқлари кўтарилиб қолса уларни истеъмол қилмасдан йўқотиш керак. Шунингдек, катта идишларда (бочкаларда) ҳар хил тузламалар тайёрлаш тавсия этилмайди. Чунки ушбу идишнинг энг пастки қисмларида кислородсиз муҳит мавжуд бўлиши мумкин. Маҳсулотга тупроқ зарралари билан спора тушиб қолган бўлса ботулизм юзага келади.

Тайёр маҳсулотнинг сувини иложи борича ичмаслик керак. Чунки заҳар микдори кўпинча унинг сувида бўлади. Сабзавотлардан тайёрланган икраларни эса камида бир соат мобайнида қиздириб олиш даркор. Шундагина заҳар зарарсизланиши мумкин. Ундан ташқари консерваланиб, тайёрланган маҳсулотларни ҳар қандай жойда тановул қилмаслик жоиз. Фақатгина ботулизм касаллиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлган фуқаролар тайёрлаган ҳамда саноат миқёсида ишлаб чиқарилган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

Яна ўқинг:  Қулай, аммо зиёни кўп 3 та одат

Мавжуда ДАВРОНОВА,

Санитария – гигиена лабораторияси олий тоифали шифокори,

Навоий вилояти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: