Кимётерапия болаларнинг фикрлаш функциясига салбий таъсир кўрсатади

Лёвен (Белгия) университети ходимлари болалигида (тахминан 6,5 ёшларида) кимётерапияни бошдан ўтказган 31 кишининг маълумотларини ўрганиб чиқишди. Олимлар иштирокчилар ўртасида билиш қобилияти бўйича ўтказилган тест натижаларини назоратдаги гуруҳнинг натижалари билан солиштириб кўрди.

Текширувдан сўнг болалигида саратон касаллигидан даволанган иштирокчиларда қисқа муддатли хотира назоратдаги гуруҳникига нисбатан ёмонроқ эканлиги маълум бўлди. Бундан ташқари болалигида кимётерапия орқали даволанган одамларда ақлий фаоллик даражаси пасайган. Муалажага қадар бу қатнашчиларда диққатни жамлаш қобилияти, хотира ва билиш функсияси зарар кўрмаган эди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, фосфорли оқсил даражасига қараб билиш функцияси билан боғлиқ муаммоларниг пайдо бўлиш хавфини аниқлаш мумкин. Бу оқсил даражаси қанча юқори бўлса, билиш функциясининг зарарланиш эҳтимоли ҳам шунча юқори бўлади. Тадқиқотчилар ушбу оқсил даражасини баҳолаш билиш функсияси билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишда ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Yosh futbolchi qanday ovqatlanishi kerak?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: