Картошка билан саратонни даволаш мумкин

Картошкани иккинчи нон деб таърифлашади. У бир-биридан ширин таомларни тайёрлашда, турли хасталикларни олдини олиш ва даволашда энг яхши восита ҳамдир.

Меъда яраси ва гастрит муаммоларидан қийналган инсонларга картошка шарбатини истеъмол қилиш тавсия этилади. Хом картошка шарбати таркибида антиоксидантлар миқдори юқори бўлади. Уни истеъмол қилиш орқали организмдаги холестерин миқдорининг камайишига эришиш мумкин.

Овқатдан сўнг 1-2 қошиқ бу сабзавот шарбатини ичиш артрит белгиларидан фориғ бўлишга ёрдам беради. Қолаверса, қирғичдан чиқарилган хом картошкани муаммоли юз териси учун фойдали ниқоб ўрнида ишлатиш ҳам мумкин.

Толиққан кўзларга кесиб олинган ушбу сабзавот бўлагини бир неча дақиқа қўйсангиз, улар равшан тортади. Шу билан бир бирга хом картошка саратоннинг бир неча тури билан курашиш хусусиятига эга.

Унинг шарбатини уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин. Бунинг учун ушбу сабзавот пўстлоғидан тозаланади ва шарбати ажратиб олинади.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда илк бор Андижондаги автобусларда электрон тўлов тизими жорий қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: