КАРАМ САРАТОННИ ЕНГИШДА ЁРДАМ БЕРАДИ

Хитойлик мутахассисларнинг фикрича карам ва крестгулдошлар оиласига мансуб бўлган бошқа сабзавотларни истеъмол қилиш кўкрак бези саратони касаллигини енгишда ёрдам беради.

Ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, доимий карам истеъмол қилувчи ана шундай беморларнинг ўлим ҳолатлари карам истеъмол қилмайдиган беморларга қараганда 62 фоизга камроқ юз берган бўлса, унинг қайталаниши 35 фоизга камайган.

– Тадқиқотлар крестгулдошлар оиласига мансуб сабзавотлар таркиби кўкрак бези саратонидан ҳимоя қилувчи биофаол моддаларга бой эканини кўрсатмоқда, – дея хитойлик ҳамкасб­ларининг фикрларини маъқуллашмоқда америкалик бир гуруҳ мутахассислар.

Асосан Хитой карамини маъқул кўрувчи хитойлик аёллардан фарқли равишда ғарблик аёллар кўпроқ гулкарам, брокколи ва Брюссель карамини истеъмол қилишади.

Шундай қилиб крестгулдошлар оиласига мансуб сабзавотлар (хантал, шолғом, хитой карами, гулкарам, яшил карам, кўкат ва шу кабилар) нафақат саратон профилактикаси (касалликнинг олдини олиш)да балки уни даволашда ҳам ёрдам беради.

Яна ўқинг:  Саратонга қарши курашишнинг энг оддий усули аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: